Мексикада қувур портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 70дан ошди

Oбуна бўлиш
Мексикада бензин қувуридан аҳоли томонидан оммавий ёнилғи ўғирлаш вақтида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Мексиканинг Идальго штатида қувур портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 дан оши, деб хабар қилмоқда РИА Новости Milenio TV хабарига асосан.

Маҳаллий телеканал хабарига айтилишига кўра, Идальго штати губернатори Омар Файяд қувур олдидаги каналда олиб борилган қазиш ишлари натижасида яна бир неча кишининг жасади топилганини маълум қилган.

Мигранты из Гондураса бегут от слезоточивого газа, распыленного американскими пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
"Профессионал иш": Вашингтон Мексика чегарасида мигрантлар қувилишини шундай баҳолади

Эслатиб ўтамиз, жума куни Мексика ҳудуди орқали ўтган йирик “Туспан-Тула” бензин қувури, бензин ўғирлаш мақсадида, ноқонуний равишда тешилганлиги маълум бўлади. Кейинчалик ушбу тешик катталашиб қувурдан катта миқдорда бензин фаввораси отилиб чиқа бошлайди.

Текин бензиндан фойдаланиб қолиш мақсадида юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари канстр ва бидонлар билан қувур ёнига тўпланган вақтда кучли портлаш содир бўлади. Шундан сўнг улкан майдондан ёнғин чиқади.

Сўнгги вақтларда Мексидака қувурлардан ноқонуний равишда ёнилғи ўғирлаш ҳолатлари авж олган эди. Буни олдини олиш мақсадида, ҳукумат ҳатто ёнилғини цистерналарда ташишга ўтган эди. Мавжуд қувурлар ва ёнилғи омборлари эса армия ёрдамида қўриқлашга ўтган. Бензин етказиб беришда муаммолар туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида АЁҚШларда улкан навбатлар кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0