Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди

© REUTERS / FABRIZIO BENSCHФлаг Германии, приспущенный в знак траура.
Флаг Германии, приспущенный в знак траура. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия ТИВ Ўзбекистонга келаётган сайёҳларни чегарага яқин ҳудудлардаги хавфлардан ҳамда кўча жиноятчилигидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Германия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга отланган туристларни бир неча хавфлар ҳақида огоҳлантирди.

“Ўзбекистонда умумий вазият тинч бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритаётган исломий кучлардан эҳтиёт бўлиш керак, айниқса чегарага яқин ҳудудларда”, - дейилган хабарда.

Германия ТИВ хабарида сайёҳлар айниқса Фарғона водийсининг Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига яқин ҳудудларида эҳтиёт бўлишлари кераклиги ва ушбу ҳудудларда чегаранинг айрим жойлари ҳалигача миналаштирилган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Площадь и Дворец Дружбы народов с гигантским флагом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат деб тан олишди

Ундан ташқари германиялик туристларга тунги вақтларда кўчаларда ёлғиз юрмаслик, имкон қадар гуруҳлар таркибида саёҳат қилиш ҳамда ўз буюмларига эҳтиёт бўлиш тавси этилган.

Шунингдек, гепатита А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига  қарши эмланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада International SOS ва Control Risks компания томонидан 2019 йилга сайёҳлар учун тавсия қилинган хавфсизлик харитасида, Ўзбекистон хавфсизлик даражаси нисбатан паст бўлган, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Канада билан бир қаторда  кўрсатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0