2019 йил 1 январдан чет элда ишлаган даврлар меҳнат стажига киритилади - Хафизов

© Sputnik / Кирилл КаллиниковИностранные рабочие у хостела
Иностранные рабочие у хостела - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун меҳнат стажи ваколатли орган, яъни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган фуқароларга берилади

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 июлдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги қарорларига мувофиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Хафизов.

Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон
Москвада патент нархи ошди

"2019 йил 1 январдан кейинги даврда чет элда ишлаган фуқаролар пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин", - деди Хафизов.

Таъкидланишича, фуқаронинг чет элда бўлган даврини тасдиқлаш бўйича асос, бу: Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ёки Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти бўлади.

Суғурта бадалларини тўлаш тартиби: ҳар ойда ёки ҳар чоракда; бир йўла — Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида амалга оширилади.

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун меҳнат стажи ваколатли орган, яъни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган фуқароларга берилади.

Янгиликлар лентаси
0