ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) 2019 йилда инсоният тўқнаш келиши мумкин бўлган глобал хавфлар рўйхатини тузди, деб ёзади "National Geographic Россия".
Биринчи ўринда - ҳаво ифлосланиши. Коинотдаги ўн кишидан тўққизтаси ифлос ҳаводан нафас олади, бу эса миллиондан етти ҳолатда бемаврид ўлимга сабаб бўлади. Иккинчи ўринда юқумсиз касалликлар турибди — диабет, саратон ва юрак фаолиятидаги бузилишлар йилига 41 миллион инсонни ҳаётига нуқта қўймоқда.
Грипп глобал пандемиясига хавфлар рўйхатида учинчи ўрин берилган: мутахассислар кенг кўламли эпидемия исталган вақтда тарқалиши мумкинлигини истисно этмайдилар.
Ҳаёт учун оғир ва хавфли шарт-шароитлар тўртинчи ўринда туради: бу инқирозлар, ур1,6 миллиард кишини хатарга қўядиган бошқа ҳолатлардир.
Бешинчи ўринда бактерияларнинг антибиотикларга бардошлилигидир - бу сил ва бошқа хавфли касалликларнинг илдизини қуритишга имкон қолдирмаяпти. Рейтингнинг олтинчи поғонасини Эбола безгаги эгаллаган: 2018 йилда Конго давлатида шу безгак авж олиши ҳолати кузатилган. Касаллик миллион кишидан зиёд аҳолига эга шаҳарларда кенг тарқалиб кетган. Рейтингнинг кейинги поғонасидаги хавф тариқасида бирламчи тиббий хизмат тизимининг оқсаши кўрсатилган. Бу аксарият қашшоқ давлатларга хос.
Муаммолар рўйхатининг саккизинчи ўрнида одамларнинг иммунизацияга салбий муносабати туради.
Экспертлар таъкидига кўра, эмлашдан воз кечиш, "касалликлар билан қарши курашда эришилган тараққиётни чаппа буришга" қодир. Айни вақтда вакцинация йилига 2-3 миллион ўлимнинг олдини олмоқда, бироқ гарчи одамлар ушбу масалага онглироқ ёндашганларида эди бу кўрсаткични яна 1,5 миллионга ошириш имкони бўларди. БССТ сўнгги вақтларда қизамиқ касаллиги билан оғриш ҳолатлари 30%га ошганини эслатиб ўтмоқда. Сал олдин бу касалликни енгган давлатларда ҳам қизамиқ яна пайдо бўлганлиги айтилмоқда. Касаллик айнан эмлашдан воз кечиш ҳолатлари туфайли яна қайтган.
Энг глобал хавфлар рейтингини Денге безгаги (йилига 390 миллион киши ушбу касалликни юқтирмоқда) ва йилига деярли миллион киши ҳаётини олиб кетаётган ОИ касаллиги якунлаган.