РФ ТҚ террорчиларнинг Магнитогорскдаги портлашлар ҳақидаги баёнотига ишонмасликка чақирди

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишСитуация в Магнитогорске в связи с обрушением подъезда жилого дома
Ситуация в Магнитогорске в связи с обрушением подъезда жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко ОАВларда тарқалган жангариларнинг Магнитогорскдаги портлашлар ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Россия Тергов қўмитаси Магнитогорск фожеасида маиший газ портлашини биринчи даражадаги версия деб ҳисоблайди, дея маълум қилди Россия ТҚ расмий вакили Светлана Петренко. Ушбу баёнот "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Россиянинг Магнитогорск шаҳрида содир бўлган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олганлиги ҳақидаги хабарларга жавобан янгради.

Алан Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Магнитогорскда мигрант 8 кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди

Аввалроқ қатор ОАВларда "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Россиянинг Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй ва йўналишдаги таксисини портлатганликда жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жангарилар ўзларининг узоқ вақт сукут сақлаганликларини гўёки портлашни уюштирганлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлашган.

"Тергов аввал бошданоқ фожеанинг ҳамма содир бўлиши мумкин версияларини ўрганиб чиқмоқда. Ҳозирги кунда маиший газ портлаши биринчи даражадаги версия бўлиб қолмоқда. Таъкидлаймаки, экспертлар ва криминалистлар ҳодиса жойидан портловчи моддалар ёки уларнинг компонентларини топишмаган", - дейилган хабарда.

Петренко жиноий иш доирасида қатор экспертизалар тайинланганини қўшимча қилди. Бошқа далиллар ҳам тўпланиб, гувоҳлар ва жабрланувчилар сўроқ қилинмоқда.

"Фақат комплекс тергов ҳаракатларини ўтказиш ва олинган барча далилларни синчковлик билан таҳлил қилиш якунидагина ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулоса қилиш мумкин бўлади", - деб якунлади у.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушди. Ушбу фожиада 39 нафар киши ҳалок бўлди. 1 январь куни шаҳарда йўналишдаги такси ёниб кетишида  оқибатида 3 киши қурбон бўлди.

Янгиликлар лентаси
0