Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов вафот этди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-байрама
Празднование Курбан-байрама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пўлат Саидқосимовнинг жаноза намози 19 январь куни пешин намози вақтида Сағбондаги масжидда ўқилади.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кун.уз хабар қилди.

Қайд этилишича, Пўлат Саидқосимов оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган.

Маълумотларга кўра, актёрнинг Қўқон шаҳрида ўтказилган суратга олиш ишлари вақтида тоби қочган. Шундан сўнг, у Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган. Бу ерда жарроҳлик амалиётидан ўтказилган, жараён олти соат давом этган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди. - Sputnik Ўзбекистон
Хотира: 2018 йилда кимларни йўқотдик

Пўлат Саидқосимов 1931 йил 8 октябрь куни Тошкентда туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1954). 1954—57 йиллар Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд театрида, 1957 йилдан Ҳамза (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма) театрида актёр бўлиб ишлаган. 

Пўлат Саидқосимов театр саҳнасида Пўлат (О.Ёқубов, “Юрак ёнмоғи керак”), Абдуллатиф (“Мирзо Улуғбек”), Илёс (Ч.Айтматов, “Сарвқомат дилбарим”), Эдгар (У.Шекспир,”Қирол Лир”), Каримжон (А.Қаҳҳор, ”Аяжонларим”), Салимбойвачча (Ойбек, ”Қутлуғ қон”), Аврангзеб ( Уйғун, “Зебунисо”) каби ролларни яратган. Кинода Маҳкам (“Муҳаббат можароси”), Беруний (“Абу Райҳон Беруний”), Завқий (“Оловли йўллар”), Ғафуров (“Илондан сақлан”), Илёс ота (“Тонг отгунча”) ва бошқалар; телефильмда Отақўзи (“Диёнат”), Мирзакаримбой (“Қутлуғ қон”), Муҳаммад чатоқ (“Гирдоб”), Черкашин (“Ичкуёв”), Тўғонбек (“Алишер Навоий”), Абдуллатиф (“Улуғбек хазинаси ) каби бир қанча ролларни ижро этган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Пўлат Саидқосимовнинг жаноза намози 19 январь куни пешин намози вақтида Сағбондаги масжидда ўқилади.

Янгиликлар лентаси
0