ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ғўзанинг янги – “Ният” нави яратилди ва уни етиштириш учун патент берилди, деб хабар берди Интеллектуал мулк агентлиги.
Янги “Ният” ғўза нави Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган.
Хабарда айтилишича, ушбу нав толасининг технологик кўрсаткичлари Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” унитар корхонаси лабораториясида таҳлил қилинган. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу яратилган янги навлар толасининг сифати унга саноат ишлаб чиқариши томонидан қўйилган талабларга жавоб беради.
“Ният” ғўза навини 2019 йилда Хоразм вилоятининг айрим туманларида синов шарти билан экишга рухсат берилди”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонда 2019 йилда қанча майдонга пахта экилиши маълум бўлди
Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Маъмун академиясига ўсимлик нави учун патент берилди, ушбу нав муаллифлари Д. Аккужин, Ш. Қодиров, И. Абдуллаев, Ф. Жуманиёзов, У.Абдураҳимов, Р. Машарипова, Б. Ўриновлардан иборат.