ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Uzbekistan Airways миллий компанияси Boeing-787 Dreamliner самолётини эксплуатация қилишни давом этмоқда.
Бундан аввал айрим ОАВларда МАК самолётлари бузилганлиги туфайли эксплуатациядан чиқарилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
“Миллий авиакомпания халқаро стандартларга жавоб берадиган парвозларни амалга оширишни давом этмоқда. Uzbekistan Airways авиапарки тартибидаги барча ҳаво кемалари мунтазам равишда режали техник кўрик ва модификациядан ўтади. Шу вақт самолётлар парвозлардан олинади. Парвозларда юқори хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида Миллий авиакомпания бундай жараёнларни янги ҳаво кемаларга, жумладан "Boeing-787 Dreamliner"га ҳам қўлланилади”, - деб тушунтиришди авиакомпанияда.
Авиакомпания ҳисобида бўлган Boeing-787 Dreamliner самолётлардан бири режали хизмат кўрсатиш ва модификацияга юборилди, уларнинг якуни бўйича иккинчи ҳаво кемаси ҳам ҳудди шу жараёнларга юборилди.
Яқин вақтларда Uzbekistan Airways Boeing ва General Electric вакиллари билан брифинг ўтказади. Унда самолёт ва унинг двигателини ишлаб чиқарувчи компания вакиллари барча саволларга батафсил жавоб беришади.