GM Uzbekistan яна бир автосалон раҳбарини ишдан олди

© AP Photo / Ivan SekretarevМужчина в автосалоне
Мужчина в автосалоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автосалон фаолияти юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан бир қатор мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳамда коррупцион ҳаракатлар билан боғлиқлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. “GM Uzbekistan” томонидан “AS-Jizzaxservis” шўъба корхонаси текширувдан ўтказди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.

Текширув давомида дилерлик корхоналарининг фаолиятини текшириш тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги намоён бўлди.

Хусусан, мазкур автосалон фаолияти юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан бир қатор мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳамда коррупцион ҳаракатлар билан боғлиқлиги аниқланди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Коррупция ва мижозларга қўпол муомала: яна бир автосалон раҳбари ишдан олинди

Маълум бўлишича, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли ишлар ташкил қилинмаган.

Мижозлар билан мулоқотда автосалон ходимларининг малакасизлиги белгиланган тартибга мос келмаган.

“Автосалонда ахборотлар доимий равишда янгиланмагани, корхонада Колл-марказ фаолиятининг тегишлича ташкил этилмаганлиги харидорларга автомобил хариди жараёнида бир қатор ноқулайликлар туғдирган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилган ҳолатлар натижасида “AS-Jizzaxservis” шўъба корхонаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланди.

Янгиликлар лентаси
0