Ўзбекистонда Facebook ва YouTube “ҳаётга қайтарилди”

© Sputnik / Асатур ЕсаянцРегистрация на Facebook
Регистрация на Facebook - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2018 йил 4 сентябрда Facebook’дан фойдаланишда илк муаммолар юзага келганди, октябрь ойидан эса YouTube порталига ҳам ёрдамчи воситаларсиз кириб бўлмай қолганди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистонда YouTube видеохостинги ва Facebook ижтимоий тармоғи VPN дастурисиз ҳам ишлай бошлади. 

Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари ўтган йилнинг куз ойидан бошлаб  Facebook’дан фойдаланишда илк муаммолар юзага келганди, 4 октябрдан эса YouTube порталига ҳам ёрдамчи воситаларсиз кириб бўлмай қолганди. Ноябрь ойининг охирида “Ўзбектелеком” сотиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаров Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостингига киришдаги тўсиқларни бартараф этиш борасида иш олиб борилаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, уланишдаги муаммоларни Ном ва рақамларни ўзлаштириш бўйича Интернет-корпорацияси (ICANN) хабар қилган интернет домен номлари тизимлари (DNS) учун ҳимоя вазифасини бажарувчи криптографик калитлар тарихда биринчи марта алмаштирилгани билан боғлиқ бўлган.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбектелеком” интернет бўйича ҳисобот беради

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш ва уланиш тезлигини ошириш тўғрисидаги топшириғига биноан 2020 йилга келиб уланиш тезлиги МДҲ давлатлари даражасигача кўтариш вазифа қилиб белгиланган.

Аввалроқ Speedtest Global Index компанияси интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингини тузганди. Ҳисоботга кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 110-чи, оптик толали интернет тезлиги бўйича эса 112-чи ўринларни банд этганди.

Янгиликлар лентаси
0