Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташриф санаси маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Жўшқин  Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 2019 йил 17-18 январь кунлари Ҳиндистонда амалий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Президент саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун Бош вазир Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Шавкат Мирзиёев прибыл в Индию - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон "Ёрқин Гужарат" форумига тайёргарлик кўрмоқда

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.

Анъанага кўра, глобал иқтисодиётни ривожлантириш, савдо соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, инвестициялар жалб қилиш, илғор технологиялар ва билимлар алмашишга доир долзарб масалалар форум иштирокчилари диққат марказида бўлади. 

Янгиликлар лентаси
0