Мамлакатдан чиқиш солиғи: Россия тадбиркорлари махсус тўловни таклиф қилишди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАэропорт "Домодедово"
Аэропорт Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“АВАНТИ” тадбиркорлар уюшмаси аъзолари бу ҳақда мурожаатни Давлат думаси спикерлари номига юборишди.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. “АВАНТИ” тадбиркорлар уюшмаси аъзолари мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилишди, деб хабар қилди РИА Новости.

Экспертно-криминалистический центр ГУ МВД России по Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия визасиз мигрантларга янги тартиб жорий этмоқчи

Мурожаат СовФед ва Давлат думаси спикерлари Валентина Матвиенко ва Вячеслав Володин номига юборилган. Бу ташаббус ички туризмини ривожлантириш масалалари билан боғлиқ.

Ушбу тўлов 500 рубл бўлиши мумкин.

Тадбиркорлар фикрига кўра, Россия фуқароси ёки хорижий фуқаро мамлакатдан чиқишда, чегарани кесиб ўтаётганда бу солиқни тўлаши керак.

Бу нафақат ички туризмни ривожлантиради, балки давлат бюджетига йилига 35 миллиард рубл қўшимча даромад олиб келиши мумкин.  

Ўзбекистонда бундай солиқ йўқ. Илгари республика фуқаролари чет элга (МДҲнинг айрим давлатларидан ташқари) махсус чиқиш ОВИР стикерлари орқали чиқишган. Унинг амал қилиш муддати икки йил бўлган.

2019 йилдан бошлаб мамлакатда алоҳида хорижий паспортлар жорий этилди. 1 январдан бу ҳужжатни расмийлаштириш учун 243 минг сўм миқдорда тўлов тўланиши зарурлиги белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0