ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига жазо тайинланди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкент ИИББ интернет тармоғида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари акс этган видеога изоҳ берди.

Ушбу ҳодиса 2017 йил 18 январь куни кечки пайт содир бўлган. ЙПХ инспектори Nexia автомобили ҳайдовчиси Маъруфжон А.ни Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида хавфсизлик камарини тақмаганлиги учун тўхтатади.

Сотрудник закрывает дверь следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида милиция ходимига "калла қўйган" фуқаро қўлга олинди

“Текширув давомида ҳайдовчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлади. Жазодан қутулиб қолиш мақсадида Маъруфжон А. инспекторга қаршилик кўрсатади ва унга тан жароҳатлари етказади”, - дейилган хабарди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан Маъруфжон А. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (“Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) ва 277-модда 3-қисмининг “г” банди (“Безорилик”) билан айбдор деб топилди ва 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0