ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 13 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё Кубогидан ўрин олган Туркманистон — Ўзбекистон учрашувини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бош ҳакам — Аммор Ал-Жунайбий. Ёрдамчилар — Муҳаммад Ал-Ҳаммадий, Ҳасан Ал-Маҳрий.
Дарвоза ортидаги ҳакамлар — Муҳаммад Абдулла Муҳаммад, Туркий Ал-Худоёр (С.Арабистони). Захирадаги ҳакам — Муҳаммад Ал-Бакрий (С.Арабистони).
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.