ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Лас-Вегас полицияси "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ДНК намунасини олиш учун ордер берди. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal нашри таяниб хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, полиция Роналдунинг ДНКси билан Кэтрин Майорга либосидаги топилган генетик материаллар бир бирига мос келиш келмаслиги аниқламоқчи.
Полиция куни кеча Италия суд тизимига ордер жўнатган. Чунки Роналду айни дамда “Ювентус” жамоаси тўп суради.
2018 йилнинг сентябрида Spiegel немис журнали америкалик модель Кэтрин Майорга Роналдуни зўрлаганликда айблаётгани ҳақида маълум қилганди. Нашр маълумотларига қараганда, 2010 йил январида футболчи вакиллари жабрланувчи жим юриши учун 375 минг доллар тўлаган.
Кейинчалик Лас-Вегас полицияси Роналдуга нисбатан қизни зўрлаганлиги ҳақида жиноий ишни қайта қўзғатган.
Роналдунинг ўзи бир неча маротаба айбловни рад этганди.