ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбек-тожик чегарасида янги “Боботоғ” назорат-ўтказиш пункти очилади, деб хабар қилмоқда Тожик телеграф агентлиги.
Давлатлар ўртасидаги чегарада янги НЎПлар (назорат-ўтказиш пункти) очиш тўғрисида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг 2018 йил август ойида Тошкентга ташрифи доирасида келишиб олинган эди.
“Боботоғ” пункти Тожикистондаги Ҳисор ва Ўзбекистондаги Сариосиё туманини боғлаши кўзда тутилган. Лекин НЎП халқаро статусга эга бўлмайди. Мазкур пункт орқали икки давлат фуқаролари ва уларнинг транспорт воситалари ўтишлари мумкин бўлади.
Аввалроқ 2018 йил январь ойидан сентябрь ойига қадар ҳар икки давлатнинг бир миллиондан зиёд фуқароси чегарани кесиб ўтгани маълум бўлганди.