ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши курашувчи АҚШ бошчилигида халқаро коалиция Суриядан ўз қўшинларини чиқаришни бошлади, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги коалиция вакили баёнотига асосан.
Жума куни коалиция вакили полковник Шон Райан "Ҳамкорликдаги уюшган тезкор гуруҳ - "Қатъий журъат" операцияси" (CJTF-OIR) Сурияни тарк этишни бошлади. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан биз қўшинларни чиқариш графиги, жойлашуви ёхуд қўшинлар ҳаракатланиши ҳудудларини муҳокама қилмаймиз", - дея иқтибос келтиради Райан сўзларидан агентлик.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ қўшинларининг Сурияни тарк этаётгани муносабати юзасидан расмий изоҳ берар экан, АҚШ Суриядан қолиш учун сабаб излаётгандек "чиқаётганини" иддао қилди.
"Биз Твиттердаги (АҚШ президенти Дональд Трампнинг Твиттердаги аккаунти), ва қолаверса, хабарларнинг янги порцияси эълон қилингач, билдириладиган изоҳларга кўра баҳо бермоқдамиз. Бугунги кунда улар гўё шундай чиқиб кетмоқдаки, қолиш учун сабаб ахтараётгандек туюляпти, ҳатто", - деди Захарова брифинг давомида.
"Шу боис, биз бир неча маротаба стратегия билан танишишни хоҳлашимизни айтганмиз. Мени назаримда, дунё ҳамжамияти АҚШ Сурияда қанча муддатда чиқишни режалаштираётганини билишга ҳақли. Мен сиз айтаётгандек уларнинг кетаётганига ишонч билдиролмайман, чунки расмий стратегияни биз ҳали ҳам кўрганимиз йўқ", - деб қўшимча қилди Захарова.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил декабр ойи ўрталарида Сурияда ИД устидан ғалаба қозонилгани ҳақида эълон қилган ва ғалабага эришиш мақсадида америка ҳарбийлари бу мамлакатда бўлиб туришганини таъкидлаган эди. Сал кейин Оқ уй матбуот-котиби Сара Сандерс АҚШ Суриядан ўз қўшинларини чиқаришни бошлаганини, аммо ИД устидан қозонилган ғалаба халқаро коалиция иши якунланганини англатмаслигини маълум қилди.
Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан буён давом этади. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқда ИД устидан ғалаба қозонилгани ҳақида эълон қилинган. Алоҳида ҳудудларда жангарилардан тозалаш ишлари давом этмоқда. Айни вақтда Сурияда сиёсий тартибга солиш, мамлакатни тиклаш ва қочқинларни қайтариш масалалари олд планга чиққан.