Ўзбекистонда энергетик ичимликлар рекламаси чекланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродажа энергетических напитков
Продажа энергетических напитков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунга кўра, “Реклама тўғрисидаги“ қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ва унинг 221-моддасида энергетик ичимликлар бўйича чекловлар жорий қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда энергетик ичимликларни соат 7:00дан, 22:00гача реклама қилиш тақиқланади. Бу “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги қонунда назарда тутилган. Ҳужжат матни “Халқ сўзи”да эълон қилинган.

Банки с энергетическими напитками - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўсмирларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади

Қонунга кўра, “Реклама тўғрисидаги“ қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ва унинг 221-моддасида энергетик ичимликлар бўйича чекловлар жорий қилинган.

Унга кўра, эндиликда қуйидагилар тақиқланади:

- соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

- реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

- асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

- асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Янгиликлар лентаси
0