Тошкентда ушбу йил охирига қадар Ўзбекистонда биринчи уч қаватли йўл боғлмасини қуриб битказиш режалаштирилган. Унинг узунлиги 618, кенглиги 30 метрни ташкил этади.
Йўл ўтказгич "Тошкент-4" аэропортини Махтумқули, Паркент кўчалари ва Оҳангарон йўли билан боғлайди. Йўл ўтказгич қурилиши натижасида ушбу мураккаб чорраҳада ҳаракат тезлиги ва хавфсизлиги оширилиши керак.