ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Тошкентда янги банк - “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.
"Пойтахт банк асосан - Тошкентда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослаштирилган", - дейилган хабарда.
Ундан ташқари янги банк кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлорвчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш,
муҳандислик инфратузилмаларини яхшилаш лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш ҳамда инвестицион фаолият билан шуғулланади.
Устав капитали 100 млрд сўм бўлган янги банк – тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкда 130 нафар ходим ишлайди ва у 24 соат давомида узулуксиз ишлайди. Мижозлар банкка кела олмаган тақдирда улар интерактив хизматлар ёрдамида ўз ҳисоб рақамларини масофадан туриб бошқариш имконига эга бўладилар.