Саудия Арабистонида аёллар ажрашганлик ҳақидаги SMS орқали хабардор қилинади

© AFP 2023 / INDRANIL MUKHERJEEДевушка звонит по мобильному телефону
Девушка звонит по мобильному телефону - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони ҳукумати эркакларга никоҳлари бузилгани ҳақида аёлларига SMS орқали хабар жўнатиш мажбуриятини юклади.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Янги қоида эркакларнинг рафиқаларига хабар бермасдан яширинча никоҳни бузишлари ҳолатларига барҳам бериши керак. Саудия Арабистони ҳукумат эркакларга никоҳлари бузилгани ҳақида аёлларига SMS-хабар орқали маълум қилиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда ВВС хабар қилди.

“Янги чора аёлларнинг ажрашгандан кейин уларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини кафолатлайди. Шунингдек, никоҳ бекор қилинишига қадар берилган ҳар қандай ишончнома нотўғри фойдаланмаслигини кафолатлайди”, - дейди адвокат Нистрин аль-Ҳамди.

Саудовская женщина за рулем - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонида аёлларга машина бошқаришга рухсат берилди

Илгари аёллар эрларининг ажрашганлик фактини яширганини сабабли судга шикоят беришларига тўғри келарди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойида Саудия Арабистони тарихида илк бор 10 нафар аёл ҳайдовчилик гувоҳномасини олишганди. Уларга 24 июндан бошлаб расман автомобил бошқариш ҳуқуқи берилганди.
Саудия Арабистонида олдин ҳам аёлларга автомобил ҳайдаш тўғридан-тўғри таъқиқланмаган эди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномалари олдин фақат эркакларга берилар эди. Аёл киши автомобил бошқаргани маълум бўлса, унга катта жарима солиниши мумкин эди.

Янгиликлар лентаси
0