ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ислом Каримов фонди 1990 йил бошларида суратга олинган янги суратни омма эътиборига ҳавола этди.
Суратда биринчи президент жажжи болакайлар қуршовида акс эттирилган. Ислом Каримов ёш фуқаролар билан суҳбатлашиш учун чўккалаб ўтирибди ва унинг юзида таббассум жилваланади.
Аввалроқ 2015 йилда Тошкентда олинган сурат оммага ҳавола қилинган эди. Ушбу суратда Ўзбекистоннинг биринчи президенти ўз рафиқаси Татьяна Акбаровна билан биргаликда Янги йил арчаси ёнида тасвирланган эди.
© Фото: фонд Ислама КаримоваИслом Каримов рафиқаси билан
Ислом Каримов рафиқаси билан