ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Фуқароларнинг солиқ бўйича қарзларини жисмоний шахслар пластик карточкалардан сўзсиз ечиб олиш ҳақидаги қонун нормаси бекор қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
Айтиш жоизки, ушбу қонун кучга кирмасдан туриб бекор қилинди. Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 26 июнида имзоланган 3802-сонли қарорида қиймати ЭКИҲнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган солиқ қарзларини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ечиб олишни назарда тутган эди.
Муҳокама қилиш ва ечиб олиш механизмини ишлаб чиқариш жараёнида ушбу қонун нормасига кўплаб саволлар ва изоҳлар пайдо бўлган эди.
Иккинчидан, солиқ органларига бундай ҳуқуқнинг берилиши фуқаролар ва ҳукуматнинг айрим муассасалари томонидан салбий кутиб олинди. Хусусан, Марказий банк алоҳида муассаса манфаатлари иқтисоднинг бошқа тармоқларидан устун қўйилмаслиги кераклигини таъкидлади.
Бундай “совуқ кутиб олиш” оқибатида, қонуннинг ушбу нормаси ўзининг якуний тасдиғини топмади ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб 4086-сонли ПҚ билан бекор қилинди.