ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ходимлари Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб келинаётган катта миқдордаги контрабанда товарларини фош қилишди.
Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган “синтетик ип” товарлари бўлиши керак эди.
Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланган.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.