Ўзбекистонда Мудофаани бошқариш миллий маркази ташкил қилинади

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны РУз
Первый день проверки войск Минобороны РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаани бошқариш миллий Маркази - Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Республика Қуролли Кучларининг жанговар имкониятларини кучайтиришга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Ўзбекистонда Мудофаани бошқариш миллий маркази ташкил қилинади. Бу 2019 йилнинг давлат дастурига киритилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди

2018 йилнинг охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилни - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб атаган эди. 2019 йилга мўлжалланган давлат дастури таркибига, жумладан Мудофаани бошқариш  миллий Маркази ташкил қилиш ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Ҳужжатда айтилишига кўра, ушбу Марказ Республика мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар имкониятларини кучайтиришга хизмат қилади.

Мудофаани бошқариш миллий Маркази ташкил қилиш, қуролли кучларни энг илғор ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш ҳамда 2019-2021 йиллар давомида Қуролли Кучларни замонавий қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техника билан жиҳозлашни, мавжуд техникаларни замонавийлаштириш ва уларни таъмирлашни назарда тутади. Дастурнинг дастлабки лойиҳасини 10 апрелга қадар тайёрлаш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью подразделения Национальной гвардии - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Миллий гвардия ИИВ ва Мудофаа вазирликларига рақиб эканини айтди

Ушбу давлат дастурида, 2019 йилнинг иккинчи ярмида ҳарбий ва икки мақсадли маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи илмий-изланиш муассасалари, ўқув муассасалари ва алоҳида корхоналар томонидан яратилган янгиликларни бир жойга жамлаш (консолидация) мақсадида мудофаа-саноат мажмуасининг илмий-конструкторлик кластерини ташкил қилишни ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январ ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси” номли ҳужжатни имзолаган эди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Қуролли Кучларини замонавий қурол аслсҳа билан таъминлаш, Ўзбекистонда ўз ҳарбий-саноат мажмуасини ташкил қилишни назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0