Тошкентда йўқолиб қолган ўн беш яшар қиз топилди

© iibb.uzНовый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента
Новый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нодира Яшатулаева жорий йилг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги қариндошининг уйидан чиқиб, йўқолиб қолган.

ТОШКЕНТ, 5 янв  — Sputnik. Тошкент шаҳар Сергели туманида қариндошининг уйидан чиққан 15 ёшли Нодира Яшатулаева Янгийўл туманида топилган, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, қиз Янгийўлга танишларининг ёнига борганини айтган. Айни вақтда бу маълумот текширилмоқда. 

“Нодирага зарар етмаган, саломатлиги яхши, онаси унинг ёнида. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологлари Нодира билан суҳбатлашиб, яқинларини огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетганлигини сабабларини ўрганишмоқда”, -  дейилган ИИББ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0