ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2019 йил 1 январдан бошлаб бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бекор қилиниб бензин, дизел ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги хабар қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 204-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда бензин, дизел ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади", - дейилган хабарда.
Шундай қилиб, бензин, дизел ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи суммасига қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди.