Ўзбекистонда ОВИР бекор қилинди. Январдан яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ ахборотига кўра, айни вақтда мамлакат аҳолисининг 21 миллиондан ортиғи, яъни паспортга эга фуқароларнинг 95%и биометрик ҳужжатни олганлар

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 1 январ санасидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинмоқда.

Начальник столичного Управления миграции и оформления гражданства подполковник Кудрат Юлдашев рассказал о новом загранпаспорте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги янги "загранпаспорт" қанақа бўлади?

Ушбу паспорт мамлакат ҳудудида ўрнатилган тартибда ҳужжат топширилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади. Хорижда эса дипломатик почта юборилиши графигига асосан топширилади.

Биометрик паспортларга келадиган бўлсак, улар чет элга чиқиш учун 16 ёшдан катта шахсларга 10 йил муддатга берилади. Ўн олти ёшгача бўлган болаларга хориж паспортлари - беш йил муддатга берилади.

Амалда бўлган 2011 йилда берилган стикер ёпиштирилган биометрик намунадаги паспортлар 2021 йилга қадар амал қилади. Ўзбекистон фуқаролари ушбу паспорт билан визасиз режим ўрнатилган давлатлар, шу жумладан Россияга ҳам чиқишлари мумкин.

Шунингдек, аввалги биопаспорт билан унда мавжуд бўлган стикер муддати тугагунга қадар бошқа мамлакатларга ҳам чиқиш мумкин.

Янги хорижга чиқиш паспорти ҳақида нималарни биласиз? >>>

ИИВ маълумотларига кўра, 2018 йил охирида Ички ишлар вазирлиги миллий ID-карталарни синовдан ўтказишга киришган ва бу карталар кейинчалик ички биометрик паспортлар ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Шунингдек, ID-карта ҳар бир мамлакат фуқаросининг ягона идентификация рақамига эга бўлиб, бу фуқаро давлат хизматларидан фойдаланётганида шахсга доир маълумотларини аниқлаштиришга хизмат қилади.

ID-карталар жорий этилиши санаси ҳозирча аниқлаштирилмаган.

Янгиликлар лентаси
0