Тошкентда бомба борлиги эҳтимоли билан Чилонзор метроси атрофи ўраб олинди

© AP Photo / Anvar IlyasovМилиция в Узбекистане
Милиция в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Метро яқинида эгасиз чемодан ётгани ҳақидаги хабар эркак кишидан келиб тушган

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Тошкентда куни кеча бомба борлиги хавфи билан "Чилонзор" метроси атрофи ўраб олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати хабар қилди.

2 январь куни тахминан 13.15 ларда 102 рақамига эркак киши томонидан қўнғироқ бўлган ва у Чилонзор метросига кираверишга яқин ҳудудда эгасиз чемодан ётганини айтган.

Ҳодиса жойига Махсус операцияларни мувофиқлаштирувчи бошқарма ходимлари, шунингдек, тезкор хизматлар гуруҳи ходимлари етиб боришган.

Текширув вақтида чемоданда эски матрац борлиги аниқланган.

Бомба борлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмаган.

Шу муносабат билан ИИББ турли эгасиз нарсалар ҳақида 102 телефон рақами бўйича хабар қилишларини сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0