Ўзбекистон фуқароси Магнитогорскдаги портлашда жабрланди

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишВзрыв бытового газа в жилом доме в Магнитогорске
Взрыв бытового газа в жилом доме в Магнитогорске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароси аҳволи ўта оғир - у етти соат давомида қаттиқ совуқда уюмлар остида ётган

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Магнитогорскда юз берган газ портлаши оқибатида ўзбекистонлик жабрланди. Фуқаро операция қилинган, айни вақтда у жонлантириш бўлимида ётибди.

Соревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове - Sputnik Ўзбекистон
Магнитогорскда газ портлашидан 48та квартира зарар кўрди

Бу ҳақда РИА Новости Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцовага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Вазир сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароси етти соат давомида бино уюмлари остида ётган, ва айни вақтда унинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.

"Беш киши касалхонага ётқизилган, улар орасида 13 яшар бола ҳам бор... Тўрт нафари катта ёшдаги одамлар, энг оғир аҳволдагиси - Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли эркак 7 соат давомида бино уюмлари остида ётган", - деб айтган Скворцова.

Вазирнинг сўзларига кўра эркакнинг қовурғаларида кўпсонли синиш, қоражигар ёрилиши қайд этилган. Ҳозирда у операция қилинган ва жонлантириш бўлимида ётибди, унга медикаментоз ёрдам кўрсатилмоқда.

Бошқа фуқароларнинг аҳқоли ўртача оғирликда, деб маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазири.

Эслатиб ўтамиз, Магнитогорскда 31 декабр куни эрталаб газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйнинг подъезди ўпирилиб тушган. Қулаш жойида 120 киши истиқомат қилган.

Қидирув-қутқарув операциялари бошланган вақтдан буён, бугун, Москва вақти билан 07.00 ҳолатига кўра, уюмлар остидан 12 киши чиқариб олинган, улардан 7таси ҳалок бўлган, 5 нафари қутқарилган. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага олиб борилган. Яна 37 инсонни қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0