ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўтган йил декабр ойининг охирги саналарида "Беларусь 82.1" ва "Беларусь 80Х" маркадаги саккиз дона тракторлар Ўзбекистонга етказиб берилган, деб хабар бермоқда ИнфоШҲТ.
Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазирлиги хабар қилишича, "Агротехсервис" ҚК жорий 2019 йилда ушбу тракторларни кенг кўламда Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирган.
Тожикистон "Беларус 512" маркадаги тракторларни Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни йўлга қўймоқчи.
Хабарда айтилишича, Беларус ва Тожикистон қўшма корхонаси йил давомида 1,7 мингдан ортиқ трактор ишлаб чиқаришга қодир. Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги ускуналари ишлаб чиқарилиши эса 2,6 минг донани ташкил қилади.