ОАВ: Хитой зилзиладан хабардор этувчи дунёдаги энг йирик тизимни қурмоқда

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINСейсмография, архивное фото
Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу янги тизим "бошқа мамлакатларда ҳасад уйғотиши" кутилмоқда, деб хабар қилган CGTN телеканали

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Хитойда ер қимирлашидан хабардор этувчи дунёдаги энг улкан тизим яратилмоқда, деб хабар берди жаҳон ОАВлари.

Мужчина листает книгу с пророчествами французского ясновидящего Нострадамуса в книжном магазине в Бангалоре - Sputnik Ўзбекистон
2019 йилда бизни нима кутмоқда - Ванга ва Нострадамус башоратлари

Хабарга кўра, хитойлик муҳандис ва олимлар 2022 йилга келиб зилзила ҳақида олдиндан хабардор этувчи дунёдаги энг йирик ва ўта замонавий тизим устида ишларни якунлашни режалаштиришган.

Бу янги қурилма "бошқа мамлакатларда ҳасад уйғотиши" кутилмоқда, деб хабар қилади CGTN телеканали.

Лойиҳа иштирокчилари сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб кейинчалик бир тармоққа жамланадиган 15 минг дона датчикларни ўрнатиш билан шуғулланмоқда.

Кутилишича, ер ости силкиниши юз бериши билан датчиклар шу сониянинг ўзида электрик импульсларни бошқарув марказига йўллайди ва шундан сўнг потенциал хавф зонасида яшовчи инсонлар смартфонларига хатар тўғрисида огоҳлантиришлар келади.

Янгиликлар лентаси
0