Марказий банк 1 январдан доллар ва евронинг янги курсини белгилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишТабло курса доллара в витрине операционной кассы в Москве
Табло курса доллара в витрине операционной кассы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йилга янги курс билан: Марказий банк 1 январдан доллар ва евронинг янги курсини белгилади.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik.  Ўзбекистон Марказий банки 1 январдан бошлаб хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан доллар расмий курси 3,3 сўмга арзон бўлиб - 8336, 25 сўмни, Евро эса 53,77 сўмга ошиб - 9533,34 сўмни ташкил қилади.

Россия рубли курси эса бу ҳафта бироз пасайиб  -  119,85 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистдан расмий валюта курслари Марказий банк томонидан, ҳар ҳафтанинг душанба куни талаб ва таклиф ҳамда валюта – сиёсатига мувофиқ белгиланади. Валюта сотиб олиш ва сотиш билан бевосита тижорат банклари шуғулланади ва улар Марказий банк курси асосида ўз курсларини белгилайди.

Янгиликлар лентаси
0