ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Янги йил байрами ва январ ойида бўладиган таътил кунлари учун алоҳида режа тузмаганлигини айтди. Давлат раҳбари дам олиш кунларини Москвада ўтказмоқчи - Путин хоккей ўйнаб, чанғи учишни исташини маълум қилди.
"Алоҳида режаларим йўқ, шу ерда, Москвада бўламан. Кейин кўрамиз, балки хоккей ўйнарман, чанғи учарман, кўрамиз", - деди давлат раҳбари "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида.
Сал олдинроқ РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Янги йилни яқинлари ва танишлари даврасида ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилган эди.
Умуман олганда, Путин спортнинг ҳар қандай турига қизиқиши кучли эканлигини кузатиш мумкин. Россия етакчиси бу орқали ўз ватандошларида фаол ҳаёт тарзига муҳаббат уйғонишини хоҳлайди.