Путин Шавкат Мирзиёев номига табрик телеграммасини йўллади

© Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин Мирзиёевга йўллаган табрик телеграммасида Тошкентдаги музокаралар икки давлат ўртасидаги муносабатлар кенгайишига хизмат қилганини айтган

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин хорижий давлатлар президентлари ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарларини кириб келаётган 2019 йил билан табриклади, деб хабар қилди Кремль матбуот-хизмати.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Путин ташрифи мақсади: Ўзбекистон ва Россия I минтақалараро ҳамкорлик форуми якунлари

Путин ўз табрик телеграммасини Марказий Осиё раҳбарларига ҳам йўллади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига юборилган табрик телеграммасида Россия-Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатлари жуда муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.

"Тошкентдаги музокаралар икки давлатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳарбий-техник соҳасидаги, қишлоқ хўжалиги ва тинч атом соҳасидаги ҳамкорлиги кенгайишига хизмат қилди", - деб қайд этган Россия президенти.

Россия давлати етакчиси, биргаликдаги сайи-ҳаракатлар билан Россия ва Ўзбекистон барча йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли алоқаларни оширишга, ва бу иккала давлат манфаатларига тўлиқ жавоб бериб, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Янгиликлар лентаси
0