Янги хорижга чиқиш паспорти ҳақида нималар маълум

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги йўқ шахсларга, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 100 фоизини ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжатга биноан, хорижга чиқиш паспортини олиш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил қилади (243 276 сўм).

16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 80 фоизини ташкил қилади (162 184 сўм).

Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги йўқ шахсларга, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 100 фоизини ташкил қилади (202 730 сўм).

Ўзбекистон паспортининг "кучи" ошмоқда ˃˃˃

Янги хорижга чиқиш паспорти жигарранг ва 48 та саҳифадан иборат бўлади. Шунингдек, ҳужжат безагида сув белгилари, саккизбурчакли пентаграмма, ранги алмашадиган бўёқ, муар эффекти, металлашган ҳимоя ипи ва ламинация қилинган пленкадан фойдаланилади. Янги ҳужжатни 2019 йил 1 январидан олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0