UzAirways байрам арафасида Тошкент-Урганч-Бухоро йўналишида қўшимча рейс жорий этди

© Пресс-служба "Узбекистон хаво йуллари""Узбекистон хаво йуллари"
Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур йўналиш бўйича ҳаракат қилишда йўловчиларни ташиш учун Airbus 320 самолётидан фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. UzAirways байрам арафасида Тошкент-Урганч-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс жорий этди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

2018 йил 30 декабрь куни самолёт қуйида кўрсатилган жадвал бўйича парвоз қилади:

HY-053 Тошкент (14:00) – Урганч (15:30)

HY-054 Урганч (16:10) – Бухоро (17:05)

Бухора (17:45) – Тошкент (18:45)

Йўловчиларни ташиш учун Airbus 320 самолётидан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипта нархларини пасайтиргани ҳақида хабар қилгандик.

Янгиликлар лентаси
0