Мирзиёев ва Раҳмон бир-бирларини кириб келаётган Янги йил билан самимий қутладилар

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг ривожи жадал суръат касб этгани ҳамда стратегик шериклик даражасига чиққани алоҳида қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари аввало Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Шунингдек. кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари ва аниқ лойиҳалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қатор давлат раҳбарларининг табригини қабул қилмоқда

Давлат раҳбарлари икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини мамнуният билан қайд этдилар. Электр энергияси ва табиий газни барқарор етказиб бериш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилинмоқда, автомобиль қатнови ва авиапарвозлар йўлга қўйилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини алоҳида таъкидладилар. 

Суҳбат якунда яна бир бор янги – 2019 йилда мамлакатларнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Янгиликлар лентаси
0