ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 28 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган хабарга кўра, ёнғин оқибатида Миробод тумани Толимаржон кўчасида жойлашган “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг 70 квадрат метр ташқи қопламаси ёниб кетган.
Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин содир бўлди
Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар ёнғин сабабини аниқлашмоқда.
Аввалроқ Тошкентдаги “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройи яқинида барпо этилаётган автотураргоҳ ҳудудидаги омбор учун ажратилган бинода ёнғин рўй бергани ҳақида хабар қилгандик.