Бош вазир ўринбосарлари парламент томонидан тасдиқланади

© Sputnik / Дильшода Рахматова17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этди.

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik.  Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилиши таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири деб хабар қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на расширенном совещании с сотрудниками СГБ - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 2019 йил номини эълон қилди

“Ҳозирда парламент бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман.

Бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб берсин. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботласин. Шундан сўнг мен имзо чекаман”, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда бўлажак вазирлар парламент олдида масъулиятни ҳис этиши, лавозимга муносиблигини исботлаши кераклиги қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0