Янги қиёфадаги Тошкент: Мирзиёев Ўзбекистонни қандай ўзгартирмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни ислоҳотлар йўлида олиб боришни давом этмоқда. Бу ислоҳотлар кераксиз инқилобга олиб келмаслик учун президент мамлакатни аста-секин билан, тизимли тарзда бошқармоқда.

2018 декабрда Осиё журналистлар уюшмаси Шавкат Мирзиёевни “сиёсат”  номинацияси бўйича йил одами деб эълон қилди.

Особенное внимание руководство уделяет подготовке программ по обмену студентами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон таълим тизимида ўзгаришлар борми?

Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келиши билан республикани жиддий ўзгаришлар йўли бўйича олиб бормоқда. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида фуқароларни конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳаётларини яхшилашга қаратилган 90 та қонун ва 2 мингдан ортиқ қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Отлар ёрдамга муҳтож

Албатта, президент асосий эътиборни иқтисодиётга, ундаги – хусусий тадбиркорларга қаратмоқда.

Президент ўзи айтганидек, бизнес – бу сигир эмас, у оғир аравани судраётган отдир.

Мантиқан, бу отга янги юкни осиб қўйиш керак эмас, аксинча, унга миллий иқтисодиётни олдинга тортишга кўмаклашиш зарур. Бу билан Мирзиёев шуғулланмоқда.  

Валюта либерализацияси ўтказилгандан кейин мамлакат ҳукумати ишбилармонлардан бошқа чекловларни олиб ташламоқда.

Хусусан, 2019 йилда ташқи савдо учун рухсатнома олиш бекор қилинади, шунингдек, хусусий компаниялар ўртасидаги келишувларни амалга ошириш тартиботлари жиддий соддалаштирилади. Бундан ташқари, президент хориждан инвестицияларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Салоҳиятли шерик сармоядорларга шаффофлик ва даромад олиш ваъда қилинмоқда.  

Эмблема Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ИИВ байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлади

Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг кўп тармоқларида улкан ишлар бошланди. Масалан, уй-жой қурилиши бўйича совет даври даражасига чиқилди.   

“Совет Иттифоқининг энг яхши даврида Тошкентда 1 миллион кв. м., Ўзбекистонда – 5 миллион кв. м. турар уй-жой фойдаланишга топширилган. Йил ҳали якунига етмади, биз бу кўрсаткичлардан ошиб ўтдик”, - деб таъкидлади 22 декабрда бош вазир Абдулла Арипов.

Ниҳоят, президент ташқи савдо тузилмасини қайта шакллантиришга киришди.

Экспертлар, анчадан бериш мамлакат нафақат хом ашёни, балки қайта ишланган маҳсулотларни олиб кириши зарарлиги таъкидлаб келишган. Айниқса қишлоқ хўжалик соҳасида.

“Кейинги йил текстил саноати 1,9 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилиши керак. 2020 йилдан бошлаб эса бир кило пахтамизни четга сотмаймиз. Ҳаммасини ўзимизда қайта ишлаймиз”, - деди Мирзиёев.

Урожай хлопчатника - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йилда қанча майдонга пахта экилиши маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда бир йилда 3,5 миллион тонна пахта хом ашёси ва 1,2 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.

Бу хориж ишбилармонлари ва иқтисодий институтлар томонидан юқори баҳоланди.

Декабрда энг нуфузли Fitch ва Standard & Poor’s агентлиги Ўзбекистонга илк бор суверен кредит рейтингларини берди. Узоқ муддатли "BB-" ва қисқа муддатли - "B".

Кўпроқ пул – кўпроқ эркинлик

Иқтисодий ислоҳотларни сиёсий ислоҳотлардан ажратган ҳолда олиб борилмайди. Кўп ўтмишдаги раҳбарлар сиёсий ва ижтимоий масалаларни параллел равишда ривожлантирмасдан иқтисодиётни модернизация қилишга уринди. Бунга энг ёрқин мисол - Эрон шохи.

Бошқалар эса гайкаларни тезроқ бурашган. Амалда эса кўп жойларда, иккала усул (курс) ижтимоий ғалаёнлар ва инқилобларга олиб келди.

Ўзбекистон президенти бу тажрибани ҳисобга олмоқда. "Шавкат Мирзиёев – Горбачев эмас. Унда, Горбачевдан фарқли улароқ, аниқ режа бор", - дейди машҳур россиялик бизнесмен Алишер Усмонов. Бу режа мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳайтини аста-секин либерализация қилишдан иборат.

Шавкат Мирзиёев во время посещения района Сергели в Ташкете - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳамма соҳада намуна бўлиши керак - Шавкат Мирзиёев

Табиийки, президент айрим амалиётлардан қутулишга уринмоқда. Шундай қилиб, мамлакатда ”экстремистлар қора рўйхати” деб номланган масала ниҳоят ҳал қилинди.

Бошида Мирзиёев бу рўйхатлар мавжудлигини тан олди, кейин декабрь ойи бошида рўйхатдан 20 минг кишини чиқариб ташланганлигини маълум қилди. Шу ой якунида эса бош прокурорнинг ўринбосари Эркин Йўлдошев бундай амалиёт бекор қилиниши ҳақида гапирди.

Бундан ташқари, мамлакатда вилоят ва маҳаллий ҳокимият раҳбарлари алмаштирилди.

“Ислоҳотлар албатта эскича яшаш, эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим мансабдорларга ёқмайди. Буниям очиқ айтишимиз керак. Чунки ўзгариш, янгиланиш уларнинг тинчи ва оромини, ҳузур-ҳаловатини бузади. Лекин ҳаёт давом этар экан, ҳаёт талаби бўлган ислоҳотлар ҳам изчил давом этиши муқаррар. Бу ҳақиқатни ва талабни барча даражадаги раҳбарлар чуқур англаб олишлари зарур”, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Осиёда йил одами деб эълон қилинди

Албатта ўзгаришлар аҳоли билан мулоқотсиз амалга ошириб бўлмайди. Улар ўз муаммолари ҳақида ҳокимиятга маълум қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.

Президентда виртуал қабулхона мавжуд. 2018 йил 20 апрелдан интернетда "Менинг фикрим" сайти ишламоқда. Унда ўзбекистонликлар турли масалалар бўйича шикоят ва таклифларни билдиришлари мумкин.

Агар бу петициялар етарли миқдорда овоз тўпласа (туман халқ депутатлари учун – 1000, вилоят учун – 5000 ва парламент учун – 10 000) улар кўриб чиқиш учун давлат органларига юборилади.

Ниҳоят, самарали ташқи сиёсат барқарорликнинг энг муҳим омили ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по чистоте территорий и здоровью населения - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: қачон йирик брендларга эга бўламиз?

Маълумки, ислоҳотлар тинчлик ва осойишталикни талаб қилади, бунга айниқса Марказий Осиё минтақасида эришиш осон эмас.

Бироқ Мирзиёев бунга эришишга ҳаракат қилмоқда – шунинг учун Тошкент тинчликсевар ва кўп векторли сиёсатни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон президенти қўшнилар билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда ва шу вақтнинг ўзида барча қудратли давлатлар билан алоқаларни ривожлантирмоқда.

Айнан шунинг учун Тошкент Хитой билан яқин иқтисодий, АҚШ билан сиёсий, Россия билан ҳарбий-сиёсий муносабатларни параллел равишда олиб бормоқда.

Бу турли цивилизация лойиҳалари орасида жойлашган мамлакат учун жуда тўғри ёндашув.

Янгиликлар лентаси
0