ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ҳоким тайинланди, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Хабарда келтирилишича, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
“Шу кунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Муҳамедханов Шуҳрат Санжарович, Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманида ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган раҳбарлар ҳоким лавозимига расман тасдиқланган эди.