Бунақаси бўлмаган: Тошкентда қорбоболар байрам марши бошланди

© Министерство обороны УзбекистанаВоеннослужащие ВС Узбекистана в костюмах Деда Мороза
Военнослужащие ВС Узбекистана в костюмах Деда Мороза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил айёми муносабати билан Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри байрам акциясини бошлади.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил айёмига байрамона концерт дастурлари туҳфа этилмоқда.

Елка с гирляндой в виде бегущей строки - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik янги йил акциясида иштирок этишни таклиф қилади

Концертнинг дастлабкиси бугун, 27 декабрь куни пойтахтнинг Мустақиллик шоҳ кўчасидаги Ёшлар ижод саройи ёнидаги очиқ майдонга ўрнатилган янги йил байрамининг бош арчаси олдида Қорбобо кийимига кийинган ҳарбий санъаткорлар томонидан тақдим этилди.

Эртага, 28 декабрь куни соат 15:00да Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуи олдида ҳарбий окрестрнинг навбатдаги акцияси бўлиб ўтади.

Шунингдек, ҳарбий оркестрнинг байрамона концерти яна қуйидаги жойларда ўтказилади:

- 29 декабрь куни соат 15:00да Қўйлиқ массивидаги “Компас” кўнгилочар савдо мажмуасида;

- 30 декабрь куни соат 15:00дан 18:00га қадар пойтахт метрополитени линияларида;

- 31 декабрь куни соат 10:00да янги йил байрамининг бош арчаси олдида (мўлжал Ёшлар ижод саройи).

Шунингдек, пойтахтдаги янги йил байрамининг бош арчаси олдида 2019 йилнинг 3 январь кунига қадар соат 19:00 дан 20:00 гача мазкур томошалар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0