АҚШ дунё полициячиси бўлиб қололмайди, дея баёнот қилди Трамп

© REUTERS / Joshua RobertsПрезидент США Дональд Трамп выступает перед военнослужащими
Президент США Дональд Трамп выступает перед военнослужащими  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз бутун дунё бўйлаб тарқалганмиз. Биз, ҳаттоки аксарият одамлар эшитмаган мамлакатларда ҳам бормиз. Кулгили, чин сўзим", - деб айтган Трамп

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. АҚШ бундан кейин ҳам дунё поличиячиси мақомида қололмайди, деб баёнот қилди Трамп Ироққа уюштирган эълон қилинмаган ташрифи давомида.

Президент США Дональд Трамп в Билокси, штат Миссисипи - Sputnik Ўзбекистон
Трамп танга ташлаши интернет фойданувчиларининг кулгисига сабаб бўлди

"Қўшма Штатлар жаҳон полициячиси бўлиб қололмайди. Бу фақат бизга юк бўлаётгани, адолатданмас", - дея иқтибос келтирган Оқ уй журналисти Трамп нутқидан.

Трамп шунингдек, мудофаага пул тўламайдиган бошқа мамлакатлар АҚШ ҳарбийларидан ўз ҳимояси учун фойдаланишларини Вашингтон хоҳламаслигини айтмоқда.

"Биз бутун дунё бўйлаб тарқалганмиз. Биз ҳаттоки аксарият одамлар эшитмаган мамлакатларда бормиз. Кулгили, чин сўзим", - деб қўшимча қилган Трамп.

Трамп бунга ўхшаш баёнотларни аввал ҳам қилган. Мисол учун, апрел ойида Нигерия президенти Муҳаммаду Бухари билан ўтказилган қўшма матбуот-анжуманида Трамп АҚШ ўн йилликлар давомида дунёдаги тартибни сақлаб туриш учун улкан маблағларни сарфлаганини таъкидлаб, аммо эндиликда бу устувор вазифа бўлмаслигини қайд этган эди.

"Биз ўзимизнинг мамлакатни тартибга келтиришни, ўзимизнинг мамлакатни қайта тиклашни режалаштирмоқдамиз", - деб баёнот қилган эди у ўша вақтда.

Янгиликлар лентаси
0