Юлдуз Усмонова ва San Jay учрашуви нима билан якунланди

Oбуна бўлиш
Рэп қўшиқчиси Санжар Жавбердиев Юлдуз Усмонова билан учрашувда "Карвон" қўшиғини куйлади.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон эстрада оламида тинч ва осойишталик ўрнатилди, келишмовчиликлар ортда қолди. Юлдуз Усмонова ва рэп-қўшиқчиси San Jay ўртасида юзага келган можаро ижобий якун топди.

Ўзбек комик актрисаси Ҳалимахон Иброҳимова Instagramдаги саҳифасида Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида олинган видеони жойлаштирди.

San Jay Юлдуз Усмонованинг туғилган куни муносабати билан унга ажойиб гулдаста совға қилди.

Шунингдек, у Усмоновадан узр сўради.

“Агар мен сизни бир нима билан хафа қилган бўлсам, сиз мени кечиришингиз керак!”, - деди у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Хаммага е"к,ишим шартмас!!! (@xalimaxonim)

Юлдуз Усмонова меҳмон табригини қабул қилади.

Кейинчалик San Jay столга ўтириб, "Карвон" романтик қўшиғини куйлайди.

San Jay “Ўзбекконцерт” раҳбари унга ўзоқ кутилган лицензияни беришини ваъда қилганидан сўнг Усмонова олдига келганини айтади.

San Jay ўз сўзида, шу масала ижобий ҳал этилганлиги учун “Ўзбекконцерт” директори ва шахсан Юлдуз Усмоновага миннатдорлик билдирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Хаммага е"к,ишим шартмас!!! (@xalimaxonim)

Янгиликлар лентаси
0