Хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишСотрудник службы безопасности.
Сотрудник службы безопасности. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан 2019 йилда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Камера видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги хонадонлар қўриқлаш ускуналари билан текинга жиҳозланади

“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:

- қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

- ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;

- алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.

Янгиликлар лентаси
0