Тошкент шаҳрининг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларига ҳокимлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Новогодняя подсветка Ташкентской телебашни - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент телеминораси антиқа чироқлар билан безатилди

Мазкур сессияда Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларига ҳокимлар тайинланди.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборовичлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0