ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Москва чегара хизмати ходимлари UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва унинг ўртоғини “ИШИД” жангарлари деб ўйлаб, уларни тўхтатишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Нурмагомедов ва унинг ўртоғи барча тартиб-қоидаларга асосан сўроқ қилинди.
Шубҳали нарса аниқланмагандан сўнг чегарачилар уларни қўйиб юборишди. Туркияга йўл олган Нурмагомедов бу ҳолатдан кескин норози эканлигини билдирди.
Бу ҳодисага қарамасдан, спортчи чегарачилар билан бирга эсдалик учун суратга тушди.