ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. АҚШ Симферополда Грузиядагига ўхшаш Лугара марказини ташкил қилишни режалаштирган. Қрим Россияга қўшиб олингач у ерда жўнатилишга тайёр бўлган биоматериалли ящиклар топилган, деб хабар қилган РИА Новостига Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова.
"Бугунги кунда Украинада АҚШнинг 11та лабораториялари мавжуд. Улар Пентагон маблағларига модернизация қилинган. Худди шундай лаборатория Симферополда қурилиши режалаштирилган. 2014 йилда <…> у ерда жўнатилишга тайёр бўлган 104 турдаги эктопаразитлар, кемирувчиларнинг 46 намунадаги ички органлари, 105 намунадаги одамлардан олинган қон зардоблари топилган. Ўлатга қарши курашувчи бу станция тадқиқот маркази ролини бажармай қўйди, у фақат материал тўплаш ва уни грантлар бўйича Европага жўнатиш пунктига айланди", - деди Попова "Россия сегодня" ХАА брифингида.
Илгарироқ Грузия давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзе Ричард Лугара номидаги Лабораторияларда одамлар устидан ўлим билан тугайдиган синовлар ўтказилиши мумкинлиги ҳақида баёнот қилган эди.
Россия Қуролли кучлари радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя бўйича қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов, Лугара марказида ишлайдиган амперикалик олимлар даволаш кўринишида маҳаллий аҳоли устида заҳарли кимёвий препаратларни синовдан ўтказишганини айтган эди.
Москва эса Америка ва Грузия ҳукумати ўта хавфли юқумли касалликларни ўрганувчи АҚШ армияси ҳарбий бўлинмаси фаолиятининг ҳақиқий йўналишини яширишга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблайди. Грузия томони ушбу хатарларни бекор, деб ҳисоблаб, лаборатория фақат илмий изланишлар билан шуғулланаётганини айтмоқда.