ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Дон Гук Ли Ўзбекистон жамоаси таркиби ёш ва иқтидорли футболчилардан иборатлигини маълум қилди. Ушбу жамоани ўзбек футболининг олтин авлоди дейиш мумкинлигини қўшимча қилди.
Осиё Кубогида ҳайратга солувчи жамоа – бу Ўзбекистондир. Улар биргаликда улғайишди, ёшликдан елкама-елка туриб майдонга тушишарди. Уларнинг бу ҳамжиҳатлиги кўп жамоалар учун хавф туғдириши мумкин”, - деди Осиё Кубоги расмий сайтига берган интерьюсида.
Дон Гук Ли сўнгги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатганлиги маълум қилди. Уларнинг ўйини зўр таассурот қолдирган.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда 3:4 ҳисобида Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди. Ҳал қилувчи 4-гол машаққатли ўйиннинг қўшимча вақтида, 118 дақиқада, Ўзбекистон жамоасининг бир ўйинчисига қизил карточка берилганидан сўнг урилганди.
2018 йил 20 ноябрда Корея жамоаси ўртоқлик ўйинда Ўзбекистон терма жамоа устидан 4:0 ҳисобида устун келганди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликларида келаси йил 5 январдан 1 февралигача бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.